Гулшан Алимардонова каратэ WKF бўйича Жаҳон чемпиони бўлди
Фото: Спорт вазирлиги
Мисрда Янги Ўзбекистон учун тарихий натижа қайд этилди. Гулшан Алимардонова каратэ спорт тури бўйича Жаҳон чемпиони бўлди!
Айни кунларда Миср пойтахти Қоҳирада каратэ WKF бўйича Жаҳон чемпиони бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муносиб иштирок этиб, кетма-кет тарихий натижаларга эришиб келмоқда.
Хусусан, бугун, 30 ноябрь куни -50 килограмм вазнда финал йўлланмасини қўлга киритган Гулшан Алимардонова чемпионатнинг олтин медали учун кечган жангда Малайзия вакили Шахмаларани Чандрандан устун келди. Бу билан Ўзбекистон каратэ тарихида илк бор аёл спортчи Жаҳон чемпион бўлди.
Шу пайтга қадар жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Достонбек Отаболаев олтин медалини қўлга киритган бўлса, энди Гулшан Алимардонова ҳам ўз номини тарихга ёздириб қўйди.
Шунингдек, бугун Абдулваҳоб Рашидов каратэ WKF бўйича жаҳон чемпионати бронза медалини қўлга киритди. Бу натижа орқали у Ўзбекистон делегацияси ҳисобига ушбу чемпионатдаги иккинчи медални ёзиб қўйди.
Мазкур ютуқ юртимиз каратэси тарихида алоҳида саҳифа очиб, спортчиларимизнинг жаҳон ареналаридаги салоҳияти йилдан йилга ортиб бораётганини яна бир бор тасдиқлади.
Маълумот учун, ушбу мусобақада 86 та давлатнинг 380 нафардан ошиқ маҳоратли каратэчилари қатнашмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг