Гуллар шаҳридаги намунали университет

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан, таълим тизимида ҳам ана шундай фикрни айтиш мумкин.
Таъкидлаш жоизки, ўзида 16 та факультетни жамлаган Наманган давлат университети ўтган қисқа давр ичида мамлакатимизнинг энг нуфузли олий таълим даргоҳларидан бирига айланди.
Университет биноси янгилангач, бу ерда замонавий илғор тажрибалар асосида таълим бериш имконияти янада ошди. Талабаларга таълим бериш усуллари тубдан ўзгарди. Россия давлат педагогика университети, Урал давлат тиббиёт университети, Россия биотехнология университети билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилди.
Бугунги кунда Наманган давлат университети билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйган хорижий олий таълим муассасалари сони 38 тага етди. Биргина жорий йил давомида 9 та хорижий олийгоҳлар билан келишувга эришилди. Асосий ҳамкорлик алоқалари Жанубий Корея ва Россия Федерацияси олий таълим муассасалари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Булардан ташқари, Белоруссия, Қирғизистон, Хитой, АҚШ, Венгрия, Болгария, Украина, Туркия, Венгрия, Тожикистон Республикаларининг бир неча олий таълим муассасалари билан ҳам ўзаро ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. Эътиборлиси, ушбу олийгоҳларнинг 7 таси дунё миқёсида эътироф этилган ва “Топ — 1000” таликка киритилган. Ҳозирги кунда университет раҳбарияти Шимолий Кипр давлатининг Шарқий ўрта ер университети билан ҳам меморандум имзолаш учун музокаралар олиб бормоқда.
Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси ижросини таъминлаш борасидаги ишлар ҳам диққатга сазовор.
Жумладан, Концепция доирасида университетда нофилологик таълим йўналишларида мутахассислик фанларини хорижий тилларда ўқитиш амалиёти ташкил этилди. 2022/2023 ўқув йилида 6 та нофилологик таълим йўналишларидаги 18 та ихтисослик фани инглиз тилида ўқитилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, хорижий тилларни мукаммал ўзлаштирган талабалар сони кескин ортишига асос бўлмоқда.
Янги замонавий услубда барпо этилиб, талабаларнинг севимли билим масканига айлантирилган университетнинг Ахборот-ресурс маркази, IT-парк, спорт заллари куннинг исталган пайтида ёшлар билан гавжум эканлигини кўрасиз.
Эътиборлиси, университет Ахборот-ресурс маркази ҳамда IT-паркка ўрнатилган замонавий компьютерлар орқали ўқитувчи ва талабалар жаҳондаги нуфузли таълим даргоҳларининг иш тажрибаси, таълим бериш, ўқитиш методикаси билан танишиб бормоқда.
Расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра, Наманган давлат университетида жами 28 минг 547 нафар, шундан, кундузги таълимда 14 минг 389 нафар, кечки таълимда 2 минг 688 нафар, сиртқи таълимда 9 минг 981 нафар, қўшма таълимда 82 нафар ҳамда магистратура босқичида 1 минг 407 нафар талаба таҳсил олмоқда.
Бу, албатта, университетдаги янгиланишлар истиқболи лойиҳалар билан узвий боғлиқ. Бугун ҳам талабалар учун янги ўқув бинолари ҳамда ётоқхоналар бунёд этиш ишлари жадал давом этмоқда.
Айни кунларда Наманган шаҳар, Бобуршоҳ кўчаси, 161-уйда жойлашган бўш ер майдонига қиймати 88,143 млрд. сўмлик 2000 талаба ўрнига мўлжалланган ўқув биноси ҳамда қиймати 26,577 млрд. сўмлик 400 ўринли янги, замонавий услубдаги талабалар тураржойи қуриляпти.
Шунингдек, бугунги кунга келиб, 27 та таянч-докторантура ихтисосликлари бўйича илмий кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Шуни алоҳида қайд этиш керакки, улардан 17 таси ёки 63 фоизи сўнгги 3 йил ичида ташкил этилди, — дейди университетнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Шуҳрат Атахонов.
Шодиёр МУТАҲАРОВ, «Халқ сўзи».
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг