«Гренландия савдоси»: Трамп учун Дания билан харидни бошлашга имкон берувчи қонун лойиҳаси тайёрланди
АҚШ конгрессидаги республикачилар томонидан Доналд Трамп президентликка келганидан сўнг Гренландияни сотиб олиш амалиётини кўзда тутувчи «Make Greenland Great Again Act» деб номланган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Бу амалдаги президентга инаугурациядан сўнг дарҳол Дания билан Гренландияни сотиб олиш бўйича музокараларни бошлаш ва келишув тузилгач бюджет маблағларини тақсимлаши учун Конгрессга мурожаат қилиш имконини беради.
Теннесси штатидан республикачи Энди Оглс сўнгги йилларда Жо Байден АҚШ обрўсини тўкиб юборгани, Трамп эса Америкага яна биринчиликни қайтариш ниятидалигини билдириб, уни қўллашга чақирган.
«Америка иқтисодий ва хавфсизлик манфаатлари энди эътибордан четда қолмайди, Вакиллар палатасидаги республикачилар Трампга Америка халқи манфаатлари йўлида муваффақият қозонишида ёрдам беришга тайёр», деган Оглс.
Трамп Гренландия, шунингдек, Панама канали каби объектларни қўлга киритиш борасида жамоатчилик фикрини ҳам кескин ўз томонига оғдириб бормоқда. У ҳаттоки бу ҳудудларни куч билан тортиб олиш вариантини берган.
Республикачилар «Гренландия хариди»га қаттиқ қизиқиб қолишди. Бунга сабаб эса ушбу ҳудуд АҚШнинг асосий рақибларидан бири бўлган Россия яқинидаги стратегик имконият бўлиб туюлаётганидир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг