Ғиждувонда 129 та беш қаватли энергия тежамкор уйлар қурилади

Бухоро вилоятининг аҳоли нисбатан тиғиз яшаётган Ғиждувон туманида уй-жойга эҳтиёж тобора ошиб бормоқда. Шуни инобатга олган вилоят ҳокимлиги тегишли тартибга ўрганишлар олиб бориб, мазкур туманнинг чўлга туташ “Барака” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Янги Ўзбекистон” массивини барпо этишга қарор қилди.
- Давлатимиз раҳбари ташаббусига жавобан қурилиши 2022 йилдан бошланиши кутилаётган массивда 129 та беш қаватли, жами 2580 та энергия тежамкор уй-жой барпо этилади, - дейди Бухоро вилояти ҳокимлигининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири А. Тўхтамишев. - Бу аҳолининг уй-жойга муҳтож қатлами эҳтиёжини қондириш имконини беради. Шунингдек, 1 минг 56 ўринли мактаб, 360 ўринли мактабгача таълим муассасаси, истироҳат боғи ҳамда савдо маиший хизмат кўрсатиш объектлари қурилади.
Айтиш жоизки, Ғиждувоннинг мазкур ҳудудида айни пайтда эркин иқтисодий зона ҳам ташкил қилиняпти. Ҳудудда умумий миқдори 238,9 миллиард сўмлик 158 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади.Тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароит яратиш учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан биргаликда узунлиги 28 км бўлган темир йўл қурилиши жадал суръатда олиб борилмоқда. Буларнинг бари ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш баробарида янги иш ўринлари яратилишига, одамларнинг ўз ҳаётларидан рози бўлиб яшашларига хизмат қилиши шубҳасиз.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- «Ғалаба боғи»да мудофаа инновацион технологиялари фестивали ўтказилди—Фоторепортаж
- Президент Маккада бўлиб турган муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефонлашди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг