Германиянинг GIZ лойиҳаси доирасидаги ҳамкорлик
Германиянинг Халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) лойиҳаси инновациялар бўйича менежери, қисқа муддатли эксперт Себастян Хелд Бойсун туманига ташрифи доирасида 1-сон политехникум, “Feruza hunarmand” ва “Shaxrinaz Dreams” ҳунармандлик марказлари билан яқиндан танишди.
Учрашувнинг асосий мақсади — ҳамкорлар билан лойиҳа бўйича ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, инновацион ёндашувларни жорий этиш ҳамда миллий қадриятларни асраб-авайлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганишдан иборат.

Себастян Хелд таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, ёшлар учун амалиёт ва малака ошириш имкониятларини кенгайтириш юзасидан бир қатор амалий таклиф ва тавсияларни ҳам илгари сурди.
Ташриф якунида томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ҳунармандчилик ва ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, шунингдек, миллий қадриятларни сақлаш ва тарғиб қилишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишиб олди.
— Биз учун GIZ лойиҳаси доирасидаги ҳамкорлик жуда катта аҳамиятга эга, — дейди “Feruza hunarmand” ҳунармандлик маркази раҳбари Феруза Холиқова. — Бу нафақат ҳунармандчилик соҳасига замонавий инновацияларни жорий этиш, балки маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг тажрибасини халқаро даражага олиб чиқиш имконини ҳам беради. Ташриф давомида эксперт Себастян Хелд билан амалий фикр алмашдик, ёшларнинг ҳунарга қизиқишини ошириш, улар учун малака ошириш имкониятларини кенгайтириш ҳақида гаплашдик. Ўз маҳсулотларимиз орқали миллий қадриятларимизни замонавий дизайн билан уйғунлаштириб, жаҳон бозорига олиб чиқишни мақсад қилганмиз.

Бундай ташрифлар нафақат маҳаллий иқтисодиёт ривожига, балки ёшлар онгида янгича фикрлаш, замонавий технологиялар ва миллий анъаналар уйғунлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади.
Фарҳод ЭСОНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг