Германияликларнинг аксарияти мамлакат канцлеридан норози
Германияда ўтказилган жамоатчилик фикрини ўрганиш натижалари аҳолининг катта қисми канцлер Фридрих Мерц ва унинг ҳукуматидан қониқмаётганини кўрсатди. Бу ҳақда DW нашри хабар берди.
INSA тадқиқот институти «Bild am Sonntag» нашри буюртмаси билан ўтказган сўровномада қатнашган 1004 нафар респондентнинг 60 фоизи амалдаги ҳукумат ишидан норози эканини билдирди. Канцлернинг ўз фаолиятидан эса 59 фоиз норозилик қайд этилди, атиги 30 фоиз унинг ишини ижобий баҳолади.
Ушбу сўровнома Мерц канцлерлик лавозимида фаолият бошлаганидан 100 кун ўтиб эълон қилинди. Таққослаш учун, 2022 йил мартида собиқ канцлер Олаф Шольцнинг 100 кунлик фаолияти якунида унинг ишини 43 фоиз ижобий, 41 фоиз эса салбий баҳолаган эди.
Мерц бошчилигидаги янги ҳукумат ишининг дастлабки ойида, яъни июнь бошларида, қониққанлар улуши 37 фоиз бўлган бўлса, норозилар 44 фоизни ташкил этган эди.
Сўров натижалари шуни ҳам кўрсатдики, агар Бундестаг сайловлари яқин якшанба куни ўтказилганида, амалдаги ҳукумат коалицияси парламентда кўпчилик ўринни эгаллай олмас эди. Христиан-демократик иттифоқ (ХДИ) ва Христиан-социал иттифоқ (ХСИ) блоки 27 фоиз овоз тўплаган бўлар эди, Социал-демократик партия (СДП) эса 15 фоизда қоларди.
Шу билан бирга, «Германия учун муқобил» (АфД) партияси 25 фоизлик натижа билан мамлакатда иккинчи энг катта сиёсий кучга айланган бўлар эди. «Яшиллар» 11 фоиз, «Чаплар» 9 фоиз овоз тўплаши мумкин эди. «Эркин демократик партия» ҳамда «Сара Вагенкнекҳт иттифоқи» эса фақат 4 фоиздан овоз олиб, парламентга кира олмас эди.
Шу тариқа, Германияда ўтказилган икки сўров ҳам канцлер Мерц ва унинг ҳукуматига бўлган қўллаб-қувватлаш даражаси қисқа муддат ичида кескин камайганини кўрсатди. Бу эса мамлакат сиёсий ҳаётида янги вазият ва эҳтимолий ўзгаришлар учун сигнал бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг