Германия Москвага зарба бериш учун АҚШ қуролларини олмоқчи
Фото: Reuters
Германия Москвага зарба бериш учун АҚШнинг «Tomahawk» қанотли ракеталари ва «Typhon» отиш мосламаларини олмоқчи. Бу ҳақда «Military Watch Magazine» хабар бермоқда.
«Tomahawk Block IV» қанотли ракетаси масофаси 1600 километрни ташкил этади, бу эса «Typhon»ларга Германия ҳудудидан Москвадаги нишонларга зарба бериш имконини беради. Айни шу омил мазкур харид режасининг асосий мақсади ҳисобланади», — дейилади мақолада.
Германия мудофаа вазири Борис Писториус мамлакат ҳукумати Қўшма Штатларга «Typhon» ракеталарини сотиб олиш бўйича расмий сўров юборганини тасдиқлади.
«Ушбу қурол тизимларининг диапазони ҳозирда Европада мавжуд бўлганидан сезиларли даражада юқори... Уларнинг ёрдами билан Германия ўзининг мудофаа ва олдини олиш ҳамда Европанинг ҳам салоҳиятини сезиларли даражада яхшилаши мумкин», — дейди Писториус.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Украина Қуролли кучларига узоқ масофали «Taurus» немис ракеталари етказиб берилган тақдирда Россия Германияга қарши қурол ишлатиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида огоҳлантирган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг