Ғазодаги ёрдам тарқатиш марказларида ҳалок бўлганларнинг ярмидан кўпини болалар ташкил қилмоқда

14:36 26 Июнь 2025 Дунё
260 0

Ғазо гуманитар жамғармаси маълумотларига кўра, сўнгги тўрт ҳафта ичида ҳудуддаги озиқ-овқат тарқатиш жойларига қилинган ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлганларнинг ярмидан кўпини болалар ташкил қилган. Бу ҳақида «Al Jazeera» нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, охирги 4 ҳафта ичида гуманитар ёрдам марказларига борган фаластинликларни ўққа тутиш билан боғлиқ 19 та ҳолат аниқланган. Мазкур ҳолатларнинг 10 тасида қурбонлар орасида асосан болалар борлиги таъкидланмоқда.

«Ғазодаги баъзи оилалар жуда умидсиз. Баъзи ҳолларда соғлом катталар йўқлиги сабабли улар болаларни тарқатиш пунктларига озиқ-овқат йиғиш учун юбориб, Исроил кучлари томонидан ўққа тутиш хавфига дучор қилишмоқда», — дейилади жамғарма баёнотида.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 27 май санасидан буён 500 нафардан ортиқ фаластинлик ёрдам тарқатиш пунктларига борган вақтда Исроил кучлари томонидан ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлган. 3 минг киши эса турли даражада тан-жароҳатлари олиб, шифохоналарга ётқизилган.

Сўнгги маълумотларига кўра, Исроилнинг Ғазога қарши уруши давомида камида 56 минг 156 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. 132 минг 239 нафари эса турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?