Ғазода ишсизлик 80 фоизга етди

19:17 07 Июнь 2024 Дунё
704 0

Исроил уруши бошланганидан бери Ғазода ишсизлик миқдори деярли 80 фоизга етди.

БМТнинг Меҳнат агентлиги маълумотларига кўра, ўтган йилнинг октябрь ойида Исроилнинг Ғазога қаратилган ҳужумлари оқибатида ишсизлик ҳайратланарли даражада қарийиб 79,1 фоизни ташкил этмоқда.

Фаластин соғлиқни сақлаш расмийларига кўра, уруш бошланганидан бери Ғазога қилинган ҳужумлар натижасида камида 36,654 киши вафот этган. 83,309 киши жароҳат олиб, минглаб одамлар вайроналар остида бедарак йўқолгани тахмин қилиняпти.

Иқтисодий жиҳатдан олиб қаралганда, реал ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) Фаластин ҳудудида қарийб 33 фоизга қисқарди, Ғазо секторида эса тахминий қисқариш 83,5 фоизни ташкил этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?