Газдан қарздорликни йўқ қилиб беришни ваъда қилган ходим қўлга олинди

23:46 21 Апрель 2025 Жамият
268 0

Табиий газ таъминотидан қарздорликни йўқ қилиб беришни ваъда қилган газ таъминоти бўлими ходими ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Sh.Rashidovtumangaz» газ таъминоти бўлими газчи ходими Б.П. фуқаро У.Т.нинг яшаш хонадони табиий газ тармоғидан узилган бўлсада, 10 миллион сўм эвазига янги газ ҳисоблагич ўрнатиб қарздорлигини йўқ қилиб беришини ваъда қилиб, шундан 1 миллион сўмини олган. Қолган 9 миллион сўмни олган вақтида эса ашёвий далиллар билан қўлга тушди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?