Газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олган фуқаролар давлат ва жамият манфаатларига салкам бир миллиард сўм зарар етказишди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юқори Чирчиқ тумани, Олмалиқ шаҳри бўлимлари ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Тадбир давомида, фуқаролар Ю.И. ва А.Ш. яшаш хонадонларида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб олганлиги фош этилди.
Ушбу қонунбузарлик натижасида жами 404,6 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шу каби ҳолат Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам кузатилди.
Унга кўра, фуқаро Х.П. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб «Буюк Турон» МФЙ ҳудудидаги нотурар бинода тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 206,6 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган.
Бундан ташқари, Департаментнинг Булунғур тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро К.Х. «Мехржон» МФЙ ҳудудидаги новвойхонада тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 190,5 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келганлиги ойдинлашган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг