Газ таъминоти яхшиланмоқда
Саид ДОНИШЕВ/«Халқ сўзи». Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши туфайли истеъмолчиларнинг табиий газга бўлган талаби кескин ошиб, бунинг натижасида айрим ҳудудлардаги қувурларда газ босимининг камайиши кузатилмоқда.
Биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш устувор вазифа ҳисобланади. Шу боис “Жиззахшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан шаҳардаги 1100 тадан зиёд хонадон мавжуд бўлган Маданият ва Кимёгар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 230 метр, Сайилжойи маҳалласидаги кўп қаватли уйларда табиий газ босимини яхшилаш мақсадида 268 метр янги газ тармоғи тортилди.
— Буларнинг барчаси юртдошларимизнинг турмушини янада фаровонлаштиришга қаратилган бўлиб, ходимларимиз жойларда қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича тушунтириш ишлари ҳам олиб боришмоқда, — дейди “Жиззахшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими бош муҳандиси Дилшод Қурбонов.
Жиззах шаҳридаги Наврўз, Бунёдкор, Сангзор, Боғишамол маҳалларида газ тақсимлаш пунктларини техник кўрикдан ўтказиш, айрим эскирган ускуналарни янгисига алмаштириш ишлари давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг