“Ғалаба боғи”да халқ сайллари бўлиб ўтмоқда – Фоторепортаж
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Инсон бор экан, хотира — муқаддас. Ҳеч ким ва ҳеч нарса унутилмайди. Халқ бугунги тинч-хотиржам замонни асраб-авайлаш, қадрига етиш учун ҳам урушни, унинг қаҳрамонларини, ғалабага муносиб ҳисса қўшган ҳеч бир кишини хотирасидан фориғ қилмайди. 9-май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Ғалаба боғи”да ўтказилаётган халқ сайлларига келган инсонлар нигоҳида бу ўз аксини топмоқда.

Маълумот учун, боғнинг очиқ ҳудудида очиқ ҳавода ҳарбий техника ва қуролларнинг кўргазмаси ташкил қилинган. Боғ экспозициялари бир нечта тематик зоналардан иборат. “Ғалаба боғи” рамзий 12 та ҳудудга бўлинган бўлиб, кириш қисми, урушнинг дахшатли қиёфаси, марказий хиёбон, темир йўл вокзали, фронт орти ҳудуди, амфитеатр ва маъмурий бино, “Кўз ёши” инсталляцияси, шоду хуррамлик, шукроналик ва ғалаба ҳудудлари ҳамда “Шон-шараф музейи”дан ташкил топган. Боғнинг марказий хиёбонига эса Сталинград уруши пайтида улкан ҳарбий жасорат кўрсатган кўп сонли қўшинни бошқарган генерал Собир Раҳимов бошчилигидаги уруш қаҳрамонлари ва қатнашчилари ҳайкали қўйилган.

Айни кунларда “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасига ёшлар ва фахрийлар, таълим муассасалари ўқувчилари ва талабалари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимларининг саёҳати уюштирилиб, ижодий жамоаларнинг чиқишлари ҳамда турли маънавий-маърифий тадбирлар, уч авлод учрашувлари ташкил этилмоқда.















Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг