“Ғалаба боғи”да илмий-амалий семинар бўлиб ўтди

17:58 05 Май 2023 Сиёсат
1503 0

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

5-май куни “Шон-шараф” давлат музейида “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини ва фронт ортида фидокорона меҳнат қилганларни эъзозлаш – Ўзбекистон Республикаси ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Ўзбекистон Ёзвчилар уюшмаси ходимлари, тарихчи олимлар ва ижодкорлар ҳамда ҳарбий хизматчилар ва ёшлар иштирок этди. Мазкур семинар иштирокчиларининг “Матонат мадҳияси” монументига гул қўйиш маросими билан бошланди.

Шундан сўнг семинарга таклиф қилинган меҳмонлар томонидан мавзу йўналишида, шунингдек, “Ватан ўз фидойи фарзандларини унутмайди”, “Жасорат ва матонат шаҳодатномаси”, “Иккинчи жаҳон уруши мавзусини миллий адабиётимизда акс эттирилиши”, “Ўзбекистонликларнинг Иккинчи жаҳон урушига қўшган ҳиссаси ва “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасининг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши ҳамда унинг аҳамияти” каби мавзуларда маълумотлар берилди.

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?