Футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги ғолиби аниқланди
Кеча, 26 август куни Тошкент шаҳрида жойлашган муҳташам «Ҳумо арена»сида футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун баҳс ташкил этилди. Унда амалдаги мамлакат чемпиони — «БМБ» жамоаси вице-чемпион «Оил Стар» клуби билан куч синашди.
Учрашув «БМБ» жамоасининг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга ғолиблардан Флоренсио да Силва Нету, Музаффар Аҳаджонов, Жеан Алдемиро, Витор Мануэл Силва ва Ҳебберт Оливейра муаллифлик қилди. «Бухороликлар»нинг ягона жавоб голини эса Беҳрўз Самиев киритди.

Учрашув якунида «БМБ» жамоасига Ўзбекистон Суперкубогини топшириш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон Футзал Федерацияси ваъда қилган жаҳон футболи юлдузлари — Роберто Карлос, Сержиньо, Франк Рибери, Кевин Курани, Майкон, Кристиан Дзаккардо, Дида, Кларенс Зеедорф, Фабио Каннаваро ва Марко Матерацци қатнашди.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг