Футбол: Ўсмирларимиз плей-офф босқичига йўл олишди
Индонезия яшил майдонларида ўтаётган футбол бўйича U-17 жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичи беллашувлари деярли якунига етди. Эътиборли томони, унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси плей-офф босқичига йўл олди.
«В» гуруҳидан ўрин олган ёшларимиз 4 очко жамғариб, учинчи ўринни қўлга киритган эди. Регламентга кўра, барча гуруҳлар ичида энг кўп очко тўплаган 4 та учинчи ўрин эгалари нимчорак финал иштирокчисига айланади. Бу борада жамоамиз тўртинчи натижа билан плей-офф масаласини ижобий ҳал қилди.
Энди ҳамюртларимиз 22 ноябрь куни Жакарта шаҳрида «С» гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган англиялик ўсмирларга қарши майдонга чиқишади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг