Фуқароларнинг хабарисиз кредит расмийлаштирилишига йўл қўйилмайди
Фото: Юнус Бўриев, Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисида “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кредит соҳасидаги муносабатларни янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Мазкур Қонун билан жисмоний шахслар билан кредит битимларини тузишга тақиқ белгилаш ва уни олиб ташлашга бўлган ҳуқуқлар, уларни Кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестрига киритишнинг тартиби ва шартлари, шунингдек, кредит ахборотидан фойдаланувчиларнинг белгиланган тақиқни бузган ҳолда кредит битими тузганлиги учун жавобгарлик белгиланилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Қонунда фирибгарлик йўли билан фуқароларнинг хабарисиз кредит маблағларини уларнинг номига расмийлаштириш ва мазкур кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган механизмини яратишга оид ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш назарда тутилган.

Шунингдек, Қонунда фуқаронинг кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестрида мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги, тақиқлаш (тақиқни бекор қилиш) тўғрисидаги аризанинг ҳолати ҳақида ахборот олиш ҳамда беришда кредит бюроларига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятлар, уларга нисбатан қўлланиладиган чоралар ва санкциялар ҳам акс эттирилмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши фуқаролар иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битимини расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида кредит бюросига ариза киритиш орқали фуқаро билан кредит битимини тузишни тақиқлаш имконини беради.
Муҳокамадан сўнг мазкур Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.






Фото: Юнус Бўриев, Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг