Фуқароларга 100 миллион сўмгача компенсация тўлаб берилиши ростми?
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларига 100 миллион сўмгача компенсация тўлаб берилиши ҳақидаги хабарлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Давлат солиқ қўмитаси муносабат билдирди.
Унда айтилишича, интернет тармоғида сохта веб-сайт яратилиб, Ўзбекистон фуқароларига 100 млн сўмгача компенсация тўлаб берилиши ҳақида Солиқ қўмитаси Раиси номидан хабарлар тарқатилган. Давлат солиқ қўмитаси мазкур хабарлар фейк ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

«Қонунлар, Ҳукумат қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фақат расмий манбалар орқали эълон қилинади. Фуқароларни ҳушёр бўлишга ва фирибгарларга ишонмасликка чақирамиз», — дейилади қўмита хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг