Францияда иккинчи тур сайловларининг натижалари маълум бўлди

11:44 08 Июль 2024 Дунё
331 0

lemonde.fr

Францияда 7 июль куни иккинчи тур парламент сайловларидан кейин "Янги халқ фронти" сўл кучлар алянси ғалаба қозонди. Сайлов натижаларигф кўра, бош вазир Габриэль Атталь истеъфога чиқади.

"Биргаликда" президентлик коалицияси иккинчи, биринчи турда ғалаба қозонган Марин Ле Пеннинг "Миллий бирлик" партияси эса учинчи ўринни эгаллади.

Овозлар сонига кўра:

"Янги халқ фронти" - 182;
"Биргаликда" - 168;
"Миллий бирлик" – 143 та;
"Республикачилар" - 45.
Қолган ассосиациялар умумий тарзда 39 та ўринга эга бўлдилар.

Франция президенти Эмманюэль Макрон партияси Европарламентга сайловларда имкониятни бой берганидан кейин унинг қарори билан муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эълон қилинган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?