Францияда болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлаш қўллаб-қувватланди

11:10 27 Январь 2026 Дунё
303 0

Франция парламентининг қуйи палатаси — Франция Миллий мажлиси 15 ёшга тўлмаган болалар ва ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Le Figaro хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳужжатни 130 нафар депутат қўллаб-қувватлаган, 21 нафар парламентарий эса қарши овоз берган. Энди қонун лойиҳаси Франция Сенатида кўриб чиқилади.

Қонун лойиҳасининг яна бир моддаси 2018 йилда жорий этилган ўрта мактабларда мобил телефонлардан фойдаланиш тақиқини кенгайтиришни кўзда тутади. Режага кўра, ушбу чеклов юқори синф мактабларига ҳам татбиқ этилади.

Агар қонун лойиҳаси якуний тарзда қабул қилинса, Франция ижтимоий тармоқларга кириш учун ёш чекловини белгилаган Европадаги илк давлатга айланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?