Франция Италия билан, Англия Испания билан ўйнайди
Кеча, 12 февраль куни Бельгиянинг Брюссель шаҳрида УЕФА Миллатлар лигасининг навбатдаги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Қуръа натижаларига кўра, қатор марказий тўқнашувлар юзага келди. Жумладан, Франция Италия билан, Англия эса Испания билан бир гуруҳдан жой олди.
Қуйида қуръанинг тўлиқ натижалари билан танишинг:
«A» лига
1-гуруҳ: Франция, Италия, Бельгия, Туркия.
2-гуруҳ: Германия, Нидерландия, Сербия, Греция.
3-гуруҳ: Испания, Хорватия, Англия, Чехия.
4-гуруҳ: Португалия, Дания, Норвегия, Уэльс.
«B» лига
1-гуруҳ: Шотландия, Швейцария, Словения, Шимолий Македония.
2-гуруҳ: Венгрия, Украина, Грузия, Шимолий Ирландия.
3-гуруҳ: Исроил, Австрия, Ирландия, Косово.
4-гуруҳ: Польша, Босния ва Герцеговина, Руминия, Швеция.
«C» лига
1-гуруҳ: Албания, Финляндия, Беларусь, Сан-Марино.
2-гуруҳ: Черногория, Арманистон, Кипр, Латвия / Гибралтар.
3-гуруҳ: Қозоғистон, Словакия, Фарер ороллари, Молдова.
4-гуруҳ: Исландия, Болгария, Эстония, Люксембург / Мальта.
«D» лига
1-гуруҳ: Гибралтар / Латвия, Мальта / Люксембург, Андорра.
2-гуруҳ: Литва, Озарбайжон, Лихтенштейн.
Маълумот учун, мусобақанинг финал босқичи 2027 йилнинг 9–13 июнь саналарида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг