Фото: "Ўзархив" сақловхонасидаги барча Конституция нашрларини эълон қилди
Ўзбекистон Миллий архиви босма нашрлар сақловхонасидаги мавжуд Конституция нашрларини эълон қилди.
Ўзбекистон ССР биринчи Конституцияси 1927 йил 30/31 мартда Советларнинг 2-Умумўзбекистон съездида қабул қилинган, 1927 йил 11 июлда нашр этилган ва 10 йил давомида амал қилган.
1937 йил 14 февралда қабул қилинган Ўзбекистон ССР Конституцияси 40 йилдан ортиқ вақт давомида амал қилган. Ушбу Конституция 13 та боб ва 146 та моддадан иборат бўлган.
1978 йил 19 апрелда СССРнинг 1977 йилдаги Конституцияси модели асосида тузилган Ўзбекистон ССРнинг сўнгги Конституцияси қабул қилинди. Ушбу Конституция 11 та боб ва 183 та моддадан иборат бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган. Ушбу Конституция 6 та бўлим, 26 та боб ва 128 та моддадан иборат бўлган.
Конституциявий комиссия қарийб 2,5 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. 1991 йил 12 апрелда бўлиб ўтган Конституциявий комиссия йиғилишида 32 кишидан иборат ишчи гуруҳ - етакчи мутахассислар ва олимлар тузилди. Конституциянинг бўлимларини тайёрлаш учун 50 кишидан иборат 6 та кичик гуруҳлар ташкил этилди. 1991 йил 31 августда Ўзбекистон давлат мустақиллигининг эълон қилиниши ва ушбу қонунга конституциявий мақом берилиб, «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида» ги қонуннинг қабул қилиниши Конституциявий комиссиянинг масъулиятини янада кучайтирди.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 31 майда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 80, 93, 108 ва 109-моддаларига ўзгартишлар киритилган. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 августда қабул қилинган Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 99 ва 102-моддаларига ўзгартишлар киритилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг