Фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади

17:29 09 Апрель 2025 Жамият
248 0

Ҳукумат қарорига кўра, 2025 йил 1 майдан бошлаб давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган барча концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш босқичма-босқич чекланади, деб хабар бермоқда «ЎзА» ахборот агентлиги.

Унда айтилишича, эндиликда концерт-томоша тадбирлари рекламаларида тегишлича «Жонли ижро», «Фонограммадан фойдаланган ҳолда жонли овоз» ёки «Фонограммали концерт дастури» деб аниқ кўрсатиб ўтилиши лозим бўлади.

Бундан ташқари, Маданият вазирлиги томонидан ижодкорларни «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти», «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» ва «Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи» давлат мукофотларига тавсия этишда уларнинг жонли ижро эта олиш қобилияти ҳам инобатга олинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер