Финляндияда кутилмаганда Россия билан уруш ҳақида сўз очилди

15:36 22 Апрель 2025 Дунё
230 0

Архив фото

Финляндияда кутилмаганда Россия билан уруш ҳақида сўз очилди. Хусусан, ушбу мамлакатнинг Хелсинки университети профессори Туомас Малинен Х ижтимоий тармоғида Россия билан урушни хоҳлайдиган финларни билмаслигини айтди.

«Мен Россияга қарши урушга киришмоқчи бўлган бирорта финни билмайман», деб ёзди у.

Шу йилнинг апрель ойини бошида Финляндия қуруқликдаги кучлари 20 000 нафардан ортиқ аскар бир қатор баҳорги машғулотларда қатнашишини эълон қилганди. Таъкидланишича, машқлар, жумладан, Россия билан чегара яқинида ўтказилади.

Ўз навбатида, Финляндия ташқи ишлар вазири Элина Валтонен Хелсинки Москвани душман сифатида қабул қилмаслигини, бироқ Россия билан муносабатларни нормаллаштиришга ҳали эрта эканлигини айтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер