Фидойи олим, жонкуяр муаллиф
Фото: Халқ сўзи
«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририятида академик Наим Каримов билан учрашув бўлиб ўтди.
12 декабрь куни таниқли адабиётшунос олим табаррук 90 ёшга тўлади. Тадбирда сўз олганлар Наим Каримовни қутлуғ ёшлик юбилейи билан табрикларкан, унинг давлат ва жамоат ишларидаги фаолиятига, салмоқли илмий-ижодий меросига, жумладан, миллий адабиётни ривожлантириш, жадидчилик ҳаракатининг етакчилари бўлган шоир ва ёзувларнинг номи ҳамда асарларини халқимизга таништириш, хотирасини абадийлаштириш борасидаги хизматларига алоҳида эътибор қаратди.
Олим кейинги беш-олти йилда ҳам баракали ижод қилмоқда. Яқинда маърифатпарвар шоир Усмон Носир ҳаёти ва ижодига бағишланган асари китоб ҳолида нашр этилди. Матбуотда, хусусан, «Халқ сўзи», «Народное слово» газеталарида мамлакатимизда турли соҳаларда юз бераётган ҳаётбахш ўзгаришлар, жумладан, адабиёт, маънавият, илм-фан ривожи, сўз ва ижод эркинлигини таъминлаш, ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар мазмун-моҳияти ҳамда бошқа долзарб мавзулардаги мақолалари билан мунтазам қатнашиб келмоқда.
— «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталарини ташкил этилганидан буён кузатиб келаман. Мустақил Ватанимиз матбуотининг дарғаларидан ҳисобланган ушбу нашрлар бугун ҳам ҳаётимизни турли ракурслардан ёритиб келмоқда. Саҳифаларида ўнлаб мақолаларим дунё юзини кўриб, юртдошларимиз хонадонларига кириб борган, халқимиз қалбидан жой олган. Шу боис таҳририятда, бу ерда ишлаётган ижодкорлар даврасида ўзимни бегона ҳис қилмайман. Бугунги эътибордан ҳам жуда хурсандман, — деди Наим Каримов.
Тадбирда олим ўзининг ижодий фаолияти билан боғлиқ хотираларини йиғилганларга сўзлаб берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Сенаторлар ва Сенат девони ходимлари умумхалқ ҳашари доирасида ҳудудларни ободонлаштириш ишларига муносиб ҳиссаларини қўшди
- Абдулазиз Комилов Боку форумида Евроосиёнинг янги транспорт-логистика харитаси ва минтақавий хавфсизлик масалаларини илгари сурди
- Қатардан ўзбекистонликларни эвакуация қилиш жараёни якунланди
- ДХХ бир нечта вилоятларда йирик миқдордаги гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг