“Фарҳод ва Ширин” инглиз тилида
Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достони насрий баёни инглизча таржимасининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Ҳазрат Навоий асарлари турли тилларга таржима қилинган, лекин “Фарҳод ва Ширин” достонининг насрий баёни инглиз тилига биринчи марта ўгирилди. Шоир ва таржимон Аъзам Обидов инглиз тилига ўгирган асар Туркияда чоп этилди.
Бу китоб дунё юзини кўришида турли мамлакатларнинг кўплаб ижодкорлари ҳамфикрликда меҳнат қилишди. Асарнинг инглиз тилидаги таҳрири устида Марк Рис ва Кейти Рут Дейвис ишлаган бўлса, Ниёзали Холматов, Шорасул Шоаҳмедов миниатюралар чизишган. Китобга таниқли олимлар Иброҳим Ҳаққул, Эдуард Ртвеладзе сўзбоши ёзган. Лойиҳага “Wondernet Express Tashkent” компанияси ҳомийлик қилди.Компания вакиллари Ҳазрат Навоийнинг уч тилда чоп этилган “Фарҳод ва Ширин” достонини Миллий кутубхонага ҳам тақдим этишди. Энди ундан китобхонлар бемалол фойдаланиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг