​Фарғоналик таълим фахрийлари Чимёнда ҳордиқ чиқармоқда

17:46 30 Январь 2024 Жамият
317 0

Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан 2023-2024 ўқув йили “Фарғонада таълим фахрийларини эъзозлаш йили” сифатида эълон қилинган бўлиб, ушбу йўналишда кенг кўламли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Эзгу ташаббусга кўра, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши томонидан 50 нафар фахрий ўқитувчига вилоятнинг сўлим Чимён гўшасида жойлашган сиҳатгоҳга бепул йўлланма берилди. Шу тариқа фахрийлар 10 кун давомида ушбу сиҳатгоҳда ҳордиқ чиқариб, тиббий муолажалар олиш имконига эга бўлишди. Дам олиш кунлари маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда концерт дастурлари ташкил этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

— Мен қарийб 50 йил Қўштепа туманидаги 27-мактабда бошланғич синф ўқувчиларига сабоқ бердим. Шу касб орқасидан элда ҳурмат қозондим, — дейди Мамлакатхон Ҳожиматова. — Камтарона фаолиятим қадрланиб, “Халқ таълими аълочиси” кўкрак-нишони, “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирландим.

Инсон кексайганда меҳрга ташна бўлиб қолади. Шу сабабли касаба уюшмасининг таълим соҳаси фахрийларига ғамхўрлиги бизни беҳад хушнуд этди. Бугундан муолажаларни бошлаб, қадрдон ҳамкасблар ширин дийдор кунларини мароқли ўтказяпмиз.

Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?