Фарғонадаги автотураргоҳда пичоқбозлик юз берди
Иллюстратив фото
Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги автотураргоҳда пичоқбозлик содир этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, жорий йил 1 октябрь куни туманидаги автошоҳбекатда Ўқчи маҳалласида яшовчи 25 ёшли И.И. таниши, Қўқон шаҳар Шалдирамоқ маҳалласида яшовчи М.А. билан бирга 27 ёшли С.Қ. билан ўрталарида олдиндан мавжуд бўлган низо юзасидан гаплашиб олиш учун келган ва жанжаллашиб, совуқ қурол ёрдамида С.Қ.га тан жароҳати етказган.
Жанжалга С.Қ.нинг таниши, Қўқон шаҳар Тўхлимерган маҳалласида яшовчи Б.М. аралашиб, ўзининг «Equinox» машинасида М.А.ни босиб кетган.
Жанжал оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар С.Қ ва М.А. шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Воқеага алоқадор шахсларни ушлаш чораси кўрилган.
«Албатта қонун устуворлиги таъминланади», дейилади ИИБ хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг