Фарғонада «зигзак» усулида кўчатлар экилади
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 30 декабрда қабул қилинган «Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси бўйича Фарғона вилоятида амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Айни мавзуда навбатдаги йиғилиш Олтиариқ туманида бўлиб ўтди. Амалий семинарда Фарғона вилояти фермер хўжаликлари ва кластер раҳбарлари ҳамда бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоятда 10 га яқин ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этилган бўлиб, ҳудудларда дала четлари, коллектор-дренаж тизимлари, кўп қаватли уйлар олдиларида кўчат экиш ишларига киришилган.
— Бу йил вилоятда шу каби захира имкониятлардан фойдаланиб, салкам 2,5 минг гектар майдонда мевали дарахтлар кўчатларини экиш режалаштирилган, — дейди Фарғона вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Камолиддин Жўраев. — Бу борада олтиариқликларнинг узум етиштиришдаги ҳаётий тажрибасини инобатга олган ҳолда ушбу майдонларнинг катта қисмида ток ниҳолларини экиш белгиланган. Олча, беҳи, анор, жийда каби дарахт кўчатлари ҳам «зигзак» усулида экилади.

Бугунги юзма-юз мулоқотда сифатли уруғ ва кўчат танлаш, парваришлаш ҳамда зарарли организмлардан ҳимоя қилишга оид амалий тавсиялар берилди. Ўз навбатида, тайёр маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш бўйича амалдаги тартиб ва меъёрлар, имтиёзлар тушунтирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
- «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг