Фарғонада янги автобуслар қатнови йўлга қўйилди

Фарғона шаҳрида аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини янада ошириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, шаҳар жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.
Айни жараёндаги саъй-ҳаракатлар доирасида куни кеча “Фарғонаавтотранс хизмат” МЧЖ томонидан Хитойдан яна қўшимча 24 дона “YUTONG” автобуслари олиб келинди. Янги автобуслар яқин кунларда Фарғона шаҳри автобус йўналишларида брутто-шартнома асосида аҳолига хизмат кўрсатишни бошлайди.
— Ҳамкорлик келишувларига кўра, жорий йилнинг сентябрь ойи якунига қадар Хитойдан яна 30 га яқин замонавий автобуслар олиб келиниши мақсад қилинган, — дейди Фарғона вилояти транспорт бошқармаси бўлим бошлиғи Шамсурбек Маҳмудов. — Бунинг учун икки томонлама шартнома имзоланиб, пул маблағи тўлиқ ўтказиб берилган.
Ботир МАДИЁРОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг