Вазир ўринбосари фарғоналик спортчи ёшлар ишга жойлашишига кўмаклашди

15:59 16 Июнь 2021 Спорт
805 0

Фарғона вилоятида Туризм ва спорт вазири ўринбосари Аваз Каримовнинг спортчи ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Юзма-юз мулоқотда чемпион ёшлар ўзларини қийнаётган муаммолар ва спортни ривожлантириш борасидаги таклифларини билдирди.

Тадбирнинг амалий самараси сифатида Зарина Ғофуржонова Олимпия захиралари спорт коллежига, спортнинг пенчак-силат тури бўйича уч карра Ўзбекистон чемпиони Озода Мамасиддиқова 1-БЎСМга, тошлоқлик Гулноза Солиевани тумандаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабига ишга қабул қилиш масаласи ижобий ҳал этилди.

Учрашув якунида бир гуруҳ фарғоналик ёшларга совға сифатида вазирлик томонидан спорт жиҳозлари топширилди.

Ботир Мадиёров,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер