Фарғонада “Спортчилар боғи“ барпо этилади
Ботир МАДИЁРОВ/“Халқ сўзи“. Айни кунларда “Яшил макон“ умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми доирасида Фарғона вилоятининг барча ҳудудларида янги боғ, хиёбон ва кўкаламзорлаштирилган майдонлар ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.
Бу борада вилоят спортчилари ўзига хос ташаббус кўрсатиб, Қўштепа туманида “Спортчилар боғи“ барпо этишга киришилди. Эзгу юмушда Фарғона спорти фахрийлари, Олимпия ва Паралимпия чемпионлари ҳамда ёш спортчилар фаол иштирок этмоқда.
— Ўтган қисқа вақтда “Спортчилар боғи“га 1000 тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди, — дейди Фарғона вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Нодиржон Ҳакимов. — Албатта, яқин келажакда боғ ҳудудини янада кенгайтириб, яшил хиёбон, гулзор ҳамда ҳордиқ чиқариш учун махсус ўриндиқлар ўрнатиш ҳам режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг