Фарғонада қорбоболар сайли бўлиб ўтди

11:32 27 Декабрь 2024 Жамият
190 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фарғона ва Қўқон шаҳрида бир неча ҳудудга ўрнатилган Янги йил арчалари байрамона безатилиб, маънавий-маърифий учрашувлар, концерт дастурлари ўтказилмоқда. Байрам тадбирлари доирасида Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройи олдида Шарқий ҳарбий округи оркестри жамоаси бошчилигида қорбоболар сайли бўлиб ўтди. Қорбоболар ва ҳарбий оркестрнинг жонли ижроси йиғилганларга янада кўтаринки кайфият бағишлади.

Қорбоболар сайли ёқимли мусиқа садолари остида Фарғона шаҳрининг асосий кўчалари бўйлаб ҳаракатланиб, кўнгилочар ўйинлари, ширин табассуми, айниқса, совғалари билан билан болажонларни хушнуд этди. Мазкур сайл Экошаҳар бўйлаб давом этиб, Янги йил арчаси атрофида кичкинтойларга байрам совғалари улашилди.

— Шаҳримизда ўтказилаётган қорбоболар сайлига набираларимни олиб чиқиб, чинакам байрам кайфиятини ҳис этяпмиз, — дейди Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси Адҳамжон Мирсаидов. — Янги йил байрамини болажонлар интиқ бўлиб кутиши бежиз эмас. Байрамда болажонлар қувонса, бутун олам яшаради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?