Фарғонада Ўзбек тили байрами куни кенг нишонланмоқда

16:14 21 Октябр 2021 Жамият
591 0

Фото: Ботир Мадиёров / Халқ сўзи

21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Фарғона вилоятида қатор маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Дастлаб вилоят кенг жамоатчилик вакиллари, зиёлилар ва ёшлар Фарғона шаҳрида Алишер Навоийга ўрнатилган ҳайкал пойига гулчамбарлар қўйишди. Марғилон шаҳрида жойлашган Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби директори Нигора Баннопованинг айтишича, кун давомида таниқли ижодкорлар иштирокида байрам тадбирлари, ёш ижодкорлар мушоираларини ташкил этиш режалаштирилган.

Айни лаҳзаларда вилоятдаги олий таълим муассасалари, ихтисослашган ва умутаълим мактаблари, меҳнат жамоаларида тил байрамига бағишланган тадбирлар, илмий-амалий анжуманлар давом этмоқда.

Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?