Фарғонада она-бола «оғуфуруш» қўлга тушди
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган аёл ва унинг қизи қўлга олинди. Бу ҳақда «Миллий» телеканалида хабар қилинди.
Тергов ҳужжатларида келтирилишича, Қўқон шаҳрида яшовчи 1987 йилда туғилган аёл гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиб, бу ишда ўзининг 2010 йилда туғилган қизидан етказиб берувчи сифатида фойдаланган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида аёл ва унинг қизи харидорга 3 грамм гиёҳванд моддани сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Фуқаронинг уйи текширилганида эса унинг 15 ёшли қизининг қўлидаги елим идишда ҳам келгусида сотиш учун сақлаб келинган, 26 дона бўлакларга бўлинган гашиш борлиги аниқланиб, далил сифатида олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг