Фарғонада ММТБ бош мутахассиси 2 минг доллар пора билан ушланди

11:07 15 Август 2025 Жамият
208 0

Фото: ДХХ

Фарғона вилоятида Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассиси 2 минг доллар пора олган вақтида ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Марғилон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассиси фуқарога давлат хусусий шерикчилик асосида боғча очиши учун вазирликда ишловчи танишлари орқали рухсатнома олиб беришини айтган.

У бунинг эвазига хизмат хонасида 2 минг доллар олган вақтида ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ходимлари томонидан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?