Фарғонада мактаб ўқувчиси бошқарувидаги трактор поезд йўлига чиқиб кетди
Фото: Видеодан кадр
Фарғона вилояти Бувайда туманида мактаб ўқувчиси бошқарувидаги трактор поезд билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бувайда туманидаги мактаблардан бирининг 9-синф ўқувчиси трактор бошқариб, поезд йўлига чиқиб кетган. Оқибатда трактор поезд билан тўқнашган ва уни бошқараётган ўқувчи ҳалок бўлган.
Қайд этилишича, ўқувчи таълим олган мактабда ҳолат юзасидан ота-оналар иштирокида муҳокама мажлиси ўтказилган. Унда ЙПХ ходимлари ёш болаларнинг транспорт воситаларини бошқариши оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлаган.
Шунингдек, поездлар бир издан юриши ва уларни тўхтатишнинг иложи бўлмаслиги сабабидан мактаб ўқувчиси ҳалок бўлган бу ҳодисада машинист айбдор бўлмаслиги таъкидланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг