Фарғонада ҳар бир мактаб «Хамса» билан таъминланади
Фарғона шаҳридаги Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилган сўлим хиёбонда буюк мутафаккир шоир таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
— Алишер Навоий ижодини ўрганишни кенг тарғиб этиш мақсадида вилоятдаги ҳар бир мактабга «Хамса»ни етказиб беришни режалаштиряпмиз, — деди тадбирда сўзга чиққан Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров. — Боиси ёшларимиз Навоий бой ижодий меросидан тўлиқ баҳраманд бўлса, баркамол авлод орзуси йўлидаги саъй-ҳаракатларимиз кутилган самараларини беради.
Тадбирда вилоят фаоллари, шоир-ёзувчилар, талаба ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Адабий мушоира, мумтоз куй-қўшиқлар тадбирга янада файз бахш этди.
Ботир Мадиёров,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг