Фарғонада ҳамкасбларининг номига кредит олиб, пулларни қиморда ютқазган шахс ушланди

Фарғона вилоятида ҳамкасбларининг номига яширинча кредит олган шахс пулларни онлайн қиморда ютқазиб қўйди. Бу ҳақда МY5 телеканалининг «Ҳудуд» дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, Олтиариқ туманида яшовчи шахс онлайн қимор ўйинларига берилиб кетиб, бор пулларини ютқазади ва қарзга ботади. Шундан сўнг у ҳамкасбларини фирибгарлик йўли билан алдаб, уларнинг номига кредит олади. Буни қарангки, «шоввоз» ўша пулларни ҳам онлайн қиморда ютқазиб қўяди.
Орадан бироз вақт ўтгач, қинғир ишнинг иси чиқиб, жабрланган фуқароларга кредит тўлови бўйича хабарнома келади. Шундан сўнг улар ИИБга мурожаат қилган.
ИИБ томонидан олиб борилган суриштирувларда кредитни фуқароларнинг онлайн қимор ўйинларига берилиб қолган ҳамкасби яширинча расмийлаштиргани аниқланган. Маълум бўлишича, у 4 киши номига жами 75 млн сўм кредит олган.
Гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «д» ва «г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тарзда қўлга олинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг