Фарғонада гиёҳвандлик воситалари савдоси тўхтатиб қолинди (+видео)
Фарғонада гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Хавфсизлик» Telegram-канали.
Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар ва Божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаронинг «Матиз» русумли автотранспорт воситаси тегишли тартибда текширилганда автомашина салонида 866 гр «гашиш» моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 25 орқали 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу каби яна бир ҳолатда эса, Фарғона ва Андижон шаҳарларида яшовчи фуқароларга кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш билан шуғулланиб келаётган шахслар тўғрисида тезкор маълумотлар олиниб, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида Фарғона шаҳрида уларни қўлга олиш тадбири ўтказилган.
Жумладан, Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида яшовчи 2 нафар наркосавдогар Қирғиз Республикасидан контрабанда қилинган 4 минг 508 дона «Регапен» кучли таъсир қилувчи дори воситаларини харидорга 12 минг 800 АҚШ долларига сотган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 28 орқали 246-моддаси 1-қисми ва 251 прим 1 моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг