Фарғонада фура юкхонасида ёнғин юз берди
Фото: Фарғона вилояти ФВБ
Фарғона вилояти Бувайда туманида юк автомобилида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 10 январь куни соат 14:48 да Бувайда тумани «Қўштепа массиви» А-373 Андижон-Тошкент йўналишнинг 213 километрида калава ип ортилиб ҳаракатланиб кетаётган «Volvo» русумли юк автомобилида ёнғин юз берган.
Ёнғин ўчириш экипажлари воқеа жойига соат 15:02 да етиб бориб 15:04 да алангани қуршаб олган ва икки дақиқа ичида ёнғинни батамом ўчиришга эришган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг