Фарғонада байрам шукуҳи: нафосат ва гўзаллик маликаларига эҳтиром
Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан вилоят байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Бурхон Қўлдошев вилоят ҳокимининг фарғоналик хотин-қизларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Табрикда хонадонларимиз файзи ва фариштаси, ҳаётимиз қувончи ҳамда келажагимиз бунёдкори бўлган мунис аёлларимиз энг эзгу тилаклар изҳор этилди.

Таъкидлаб ўтилганидек, юртимизда хотин-қизларнинг олий таълим олиши, замонавий ва келажак касбларини эгаллаши ҳамда жамиятимизда раҳбарлик вазифаларида ишлаши учун барча қулайликлар яратиб берилмоқда.
Ҳаётбахш ислоҳотлар самарасини биргина Фарғона вилояти мисолида ҳам кўриш мумкин. Хусусан, бугунги кунда вилоятда фаол хотин-қизлар сони бундан уч йил олдингига қараганда икки баробарга кўпайгани эътиборга молик. Айни пайтда раҳбар аёллар сони 2 минг 700 нафардан ошиб. 2022 йилдаги 526 нафар кўрсаткичга нисбатан бир неча баробар ошишига эришилди.

Ўтган йилги сарҳисобга кўра, олий таълимда таҳсил олаётган хотин-қизлар улуши 53,5 фоизни ташкил этмоқда. Шунингдек, бу борадаги интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 750 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларнинг тўлов-контракт маблағлари қоплаб берилди. “Аёллар дафтари” асосида уларга ҳар жиҳатдан кўмаклашиш бўйича изчил саъй-ҳаракатлар давом этаётир.
Шунингдек, тадбирда жорий йилги байрам муносабати билан Президентимиз фармонига мувофиқ, давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган бир гуруҳ фаоллар ютуғи эътироф этилди. Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлган икки нафар келажагимиз ворисларининг келгуси ишларига омад ва муваффақиятлар тиланди.

Тақдирланганларга давлат мукофотлари, бир гуруҳ хотин-қизларга “Мўътабар аёл” кўкрак нишонлари, Фарғона вилояти ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
—Ҳозирда шаҳримиздаги 35 мингдан ортиқ оилада қарийб 50 минг нафар аҳоли истиқомат қилади,—дейди Қувасой шаҳар ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, “Дўстлик” ордени соҳиби Нигорахон Убайдуллаева.—Қувасой шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими кейинги уч йилда вилоятда иш фаолияти самарадорлиги – KPI тизимида энг юқори балл билан баҳоланиб, биринчи ўринни эгаллади. Куни кеча давлатимиз раҳбари фармонига кўра, ушбу орденга муносиб кўрилганим ушбу ютуқларнинг амалдаги эътирофидир.

Байрам тадбирида элимиз суйган санъаткорлар ижросидаги концерт дастури унга янада файз ва шукуҳ бахш этди.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг