Фарғонада 90 туп тол ноқонуний кесиб ташланди

17:25 08 Март 2026 Жамият
663 0

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Бувайда туманида 100 тупга яқин дарахтга шикаст етказилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси муносабат билдирди.

Билдирилишича, вазият бошқарма томонидан ўрганилганида ушбу ҳолат Бувайда тумани «Марказий Фарғона чўли» ҳудудида жойлашган «Қозоковул 2018» фермер хўжалиги ер майдонида содир этилганлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, фермер хўжалиги ҳудудида 90 туп кўп йиллик тол дарахтлари ноқонуний равишда кесилиб, шикастлантирилган. Оқибатда ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори 110 миллион сўмдан зиёдни ташкил этган.

Ҳозирги кунда ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда суд органларига юборилиши кўриб чиқилмоқда. Таъкидланишича, Фарғона вилояти Экология бош бошқармаси томонидан бу каби қонунбузарликларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши таъминланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер