Фарғонада 65 ёшли талаба юридик техникумини тамомлади
Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Жорий йилда Фарғона вилоят юридик техникумини 248 нафар битирувчи муваффақиятли тамомлади. Бу йилги тантанали битирув кечаси ноанъанавий кўринишда ўтказилди. Чунки ушбу талабалар сафида қўқонлик 65 ёшли талаба Авазбек ака Мазаидов ҳам бор. Қизиғи шундаки, юзлаб талабаларни қутлагани ота-оналар ташриф буюришган бўлса, Авазбек акани эса набиралари ва фарзандлари бу муваффақияти билан табриклашди.
— Ёшим 65 да. Қўқон шаҳар Оқ олтин МФЙда истиқомат қиламан. Ҳозирда халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши депутатиман, — дейди Авазбек Мазаидов. — Бир неча йил аввал маҳаллада оқсоқол бўлиб ишлаганимда, минглаб фуқароларга ҳуқуқий кўмак жуда зарурлигини англаганман. Ўшанда ўз маҳалламда бепул юридик маслаҳат берувчи нодавлат ташкилот очишни мақсад қилгандим. Юридик техникумни тамомлаганим ана шу мақсадларимнинг дебочаси. Бир ой аввал маҳаллада мутлақо бепул бўлган юридик марказ очдим. Шу қисқа муддатда эса бошига иш тушган, муаммоли вазиятда бўлган маҳалладошларимнинг 20 нафарига ҳуқуқий кўмак кўрсатдим.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 15 йил аввал ўз фаолиятини бошлаган Фарғона юридик техникуми шу кунгача меҳнат бозорига 3 мингдан ортиқ ҳуқуқшунос кадрларни етказиб берди. Эътиборлиси, уларнинг 65 фоизи айни дамда ўз мутахассисликлари бўйича фаолият олиб бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг