Фарғона туризм ва инвестиция салоҳияти “Сўғд-2021” халқаро ярмаркасида намойиш этилмоқда

16:57 20 Октябр 2021 Жамият
638 0

Фото: Ботир Мадиёров / Халқ сўзи

Шу йилнинг 19-20 октябрь кунлари Тожикистон Республикасининг Хўжанд шаҳрида “Сўғд-2021” халқаро савдо савдо ярмаркаси бўлиб ўтмоқда. Унда Фарғона вилоятининг туризм ва инвестиция салоҳиятини тарғиб этиш мақсадида ярмаркада вилоят ҳокимлиги масъуллари, 20 нафардан зиёд тадбиркорлар ҳам иштирок этмоқда.

-Ўзбек ва тожик азалдан икки тилда сўзлашувчи битта халқ ҳисобланади,-дейди Фарғон вилояти ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов. – Бугунги кунда нафақат яхши қўшничилик, балки савдо-иқтисодий, маданий, туризм ва спорт, фан, саноат сингари барча соҳада ҳамкорлик алоқалари тобора ривожланиб бораётгани қувонарлидир. Бу тадбирда иштирок этишдан мақсад вилоятимизнинг туризм ва инвестиция соҳасидаги салоҳиятини тарғиб этиш, ҳамкорликда янги ва истиқболли тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишдан иборат.

Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?