Фарғона малинаси Польшага экспорт қилинмоқда
Фото: "Халқ сўзи"
Фарғона тумани маркази — Водил ҳудудидаги қишлоқлар аҳолиси шифобахш ва дармондориларга бой малина етиштириш борасида катта ҳаётий тажрибага эга.
Айни пайтда ҳудуддаги беш мингдан зиёд шахсий томорқа ва фермер хўжаликларида 500 гектардан ортиқ майдонда етиштирилаётган малина мамлакатимиз бўйлаб етказиб берилмоқда.
Бу маҳсулотга нафақат юртимизда, балки узоқ-яқин хориж давлатларида ҳам талаб ортиб бораётгани қувонарли. Бугунги кунга қадар Россия ва Қозоғистонга малинаси экспорт қилинган бўлса, Водил малинаси эндиликда Европада ҳам сотилади.

Яқинда “Водил” фермер хўжалиги ҳамда Польшанинг “Zinotrade” фирмаси ўртасида қиймати 500 минг евро бўлган шартнома имзоланди. Фермер хўжалиги томонидан ушбу давлатга 200 тоннадан зиёд малина етказиб берилишига келишилган бўлиб, куни кеча Польшага қиймати 53,4 минг евро бўлган 20 тонна маҳсулот жўнатилди.
Фарғона тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, айни кунларда Дилкушо маҳалласи ҳудудида мингта оиланинг бандлигини таъминлайдиган 300 гектарлик малина плантацияси барпо этиш бўйича амалий ишлар олиб бориляпти. Яқин истиқболда туманда экотуризм маскани, махсус совуткичли омборхона ва малинани қайта ишловчи корхона ташкил этиш ҳам режалаштирилган.
Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг