Фарғона – халқаро ҳунармандлар фестивали ҳамда кулоллар форуми мезбони
Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 19-21 сентябрь кунлари Қўқон шаҳрида III халқаро ҳунармандлар фестивали, Риштон туманида II халқаро кулоллар форуми бўлиб ўтмоқда.
Бу икки нуфузли анжуман олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Юзма-юз мулоқотда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Расулжон Мирзааҳмедов, Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов ва Риштон тумани ҳокими Баҳодиржон Холиқовлар анжуманга тайёргарлик ишлари ҳақида республика ҳамда маҳаллий ОАВ вакилларига маълумот берди.
Таъкидлаб ўтилганидек, ҳунармандчилик фестивалида дунёнинг 70 дан ортиқ давлатидан 300 нафардан зиёд тажрибали ҳамда моҳир ҳунармандлар иштирок этиши кутилмоқда. Тадбирлар доирасида мамлакатимизнинг барча вилоятларидан қатнашадиган ҳунармандлар учун ҳам махсус павильонлар ташкил этилди.

Шунингдек, Риштон туманида иккинчи бор ўтказилаётган кулолчилик форуми ҳам ранг-баранг тадбирларга бой тарзда бўлиб ўтади. Икки кунлик дастурлар, ҳунармандчилик ва кулолчилик кўргазма-савдоси барчага манзур бўлиши мақсад қилинган. Ўз навбатида, тадбирлар юздан зиёд хорижий, республика ва маҳаллий ОАВ томонидан кенг ёритиб борилади.
Бугун Қўқон шаҳрида байрам тадбирлари фестиваль хамда форум қатнашчиларининг тантанали юриши билан бошланди.
— Фестивалнинг илк кунида маҳаллий ва хорижий ҳунармандлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазма-савдоси ташкил этилиб, маҳорат дарслари ҳам намойиш қилинади, — дейди Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов. — Шу билан бирга, биринчи куни Қўқон халқаро ҳунармандлар музейига жаҳон ҳунармандчилиги ривожига катта ҳисса қўшган Гадда хоним Каддуми номини бериш маросими, “Ўзбекистон ҳунармандчилиги” китоби тақдимоти ўтказилади.

Буюк Ипак йўли бўйлаб ҳунармандлик мероси: ўймакор устунлар ва панжаракори санъатлари ҳақида кўргазма ва ҳужжатли фильм намойиши, “Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ҳам биринчи кунги тадбирлардан ўрин олган.
Қўқон шаҳри ва Риштон туманида халқ сайллари ташкил этилиб, қўғирчоқбозлар, дорбозлар ва фольклор жамоалари ҳамда вилоятлар маданият бошқармалари томонидан тайёрланган концерт дастурлари намойиш қилинади.
Файзли оқшомда тарихий Ўрда майдонида халқаро ҳунармандчилик фестивали ҳамда кулолчилик форумининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
Ботир МАДИЁРОВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг