Фарғона ЙҲХБ бошлиғи лавозимидан озод этилди

15:58 06 Июль 2025 Жамият
273 0

Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи подполковник Акмал Аҳмедов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Зойир Йўлдошев маълум қилди.

Қайд этилишича, подполковник Акмал Аҳмедов яқин қариндошига тегишли бўлган, давлат рақами 40 081 SBA бўлган «Malibu-2» машинасида содир этилган қоидабузарликларни қонунга зид равишда яширишга урингани фош этилган. Автомашинага белгиланган жарималар давлат фойдасига тўлиқ ундирилган.

Ҳозирда мазкур қонунбузарликка тўлиқ ҳуқуқий баҳо бериш учун қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Айтиш жоиз, бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида давлат рақами 40 081 SBA бўлган «Malibu-2» машинаси 106 марта қоида бузгани, мазкур қоидабузарликлар «охирги зарурат ҳолатида қоида бузган» деб топилган ҳолда бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалиб, кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?