Фаластин аҳолиси Трампнинг таҳдидига жавоб қайтарди
5 февраль куни АҚШ президенти Дональд Трамп ҲАМАС асирлигидан озод бўлиб ватанига қайтган Исроил фуқаролари билан мулоқот ўтказган эди.
Америка раҳбари ушбу суҳбатдан сўнг, ҲАМАС ҳаракатига охирги бор огоҳлантириш бериб, барча исроиллик асирларни зудлик билан озод қилиш ҳамда жасадларни ўз ватанига қайтаришни талаб қилган.
Шунингдек, Трамп ўз мурожаатида Ғазо халқига ҳам таҳдидли чақириқ йўллаган.
«Сизларни ажойиб келажак кутмоқда, аммо раҳбариятингиз гаровдагиларни қўйиб юбориши шарт. Улар буни рад қилишса ҳаммангиз ўласиз. Ақл билан қарор чиқаринг», — деган Америка раҳбари.
6 март куни, Ғазо аҳолиси Қўшма Штатлар раҳбарининг бу таҳдидига жавоб қайтарди, деб ёзмоқда «Al Jazeera» нашри.
Унга кўра, Ғазо халқи Трампнинг таҳдидидан қўрқмаслигини ҳамда ҳудуддан қувиб чиқариш таҳдидини ҳам қабул қилмасликларини маълум қилган.
«АҚШ раҳбари бизга ҳудудни тарк этишимизни, ҲАМАС исроиллик асирларни ҳамда жасадларни зудлик билан қайтаришни талаб қилди. Агар бўйсунмасак йўқ қилиб юбориш билан таҳдид қилди. Аммо биз бу таҳдидларга парво қилмаймиз. Ғазода вайрон бўлмаган жой қолдими, йўқ қиладиган нима қолди?», — дейди Ғазо аҳолиси ОАВга айтган сўзларида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Оқ уй матбуот котиби Керолин Левитт АҚШ гаровга олинганларни озод қилиш учун ҲАМАС билан бевосита музокара олиб бораётганини тасдиқлаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг