Европанинг келажаги Украинадаги можаронинг тугашига боғлиқ — Финляндия президенти

19:18 19 Июнь 2023 Дунё
784 0

Фото: Reuters

Финляндия президенти Ниинистенинг таъкидлашича, Европанинг келажаги Украинадаги можаронинг тугашига боғлиқ.

Финляндия президенти Саули Ниинисте Европанинг келажаги Украинадаги ҳарбий можаронинг натижасига боғлиқлигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари Украинани қўллаб-қувватлайди, чунки унинг эҳтимолий йўқотиши уларнинг барчасига таъсир қилади. Унинг қўшимча қилишича,  олдиндаги йўл оғир ва ҳали охири ноаниқ.

Ниинисте Украинада фақат адолатли тинчлик халқаро хавфсизлик асосларини яратиш имконини беришига эътибор қаратди.

Аввалроқ, Ниинисте Россиянинг ривожланаётган давлатлар билан яқинлашувидан хавотир билдирган эди. У бу ўринда коллектив Ғарбга шубҳа билан қарайдиган давлатларни ўз ичига олган БРИКС (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка Республикаси) гуруҳига ишора қилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер